

Корхонанинг муваффақияти ўз ишини севадиган инсонларга боғлиқ. Jizzax Organic Миллий қишлоқ хўжалиги кластерида ўз сафларига ташаббускор, соҳа фидоийларини қўшган ҳолда, айнан шундай жамоа шаклланмоқда. Ҳозирда Jizzax Organicда ўз касбларини юракдан танлаган инсонлар ишламоқдалар. Унда жонзотларга бўлган муҳаббат, табиатга бўлган оқилона муносабат, дунёга ҳайрат билан боқиш, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ҳукм суради. Компания ўзининг ижтимоий масъулиятини англаган ҳолда, қишлоқ хўжалиги мажмуасининг турли жабҳаларида 300 тадан ортиқ иш ўринларини таклиф этишни режалаштирмоқда. Уларни барқарор маош, сифатли иш шароитлари, яшаш ва дам олиш, мутахассис сифатида усишнинг порлоқ истиқболи кутмоқда.
Агар Сиз ўзингизга тўғри келган вакансияни топган бўлсангиз ўз резюменгизни бизнинг ходимлар хизматига, tatyana.koroleva@cp.expert манзилига юборинг. Jizzax Organicда янги тегишли позициялар очилиши билан бизнинг ходимларимиз Сиз билан боғланадилар.