Jizzax organic Миллий қишлоқ хўжалиги кластерининг фаолияти Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга қаратилган. Стратегик нуқтаи назардан Jizzaxorganic икки йўналишда ривожланади:
- республика аҳолисига экологик тоза ва фойдали маҳсулотларни тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш.
Қишлоқ хўжалиги кластерининг замонавий ва инновацион ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли илғор технологиялар ҳамда илмий билимларнинг долзарб базасини ўзида бирлаштиради.

МИССИЯМИЗ
Истеъмолчиларни қулай, сифатли ва фойдали гўшт-сут маҳсулотлари билан таъминлаб, Ўзбекистонниг қишлоқ ҳўжалиги соҳасининг драйверига айланиш.
Jizzax organic фаолиятининг асосий йўналишлари:
- гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
- чорва учун озуқа экинларини етиштириш;
- Ўзбекистоннинг ўз селекция-генетика маркази кучи билан мамлакатда чорвачилик ва ўсимликлар етиштиришни тиклаш.
АФЗАЛЛИКЛАР

Бизнинг асосий мақсадимиз – ўзининг саховатли датурхони ва меҳмондорчилиги билан машҳур бўлган Ўзбекистон бозорида ва аҳолиси дастурхонида сифатли, мазали ва қулай маҳсулотларнинг мавжуд бўлишини таъминлашдир.
Бунинг учун Jizzax organic:
- кластер роботлаштириш ва автоматлаштиришнинг жаҳон тажрибаларини муваффақиятли қўллаши орқали қишлоқ хўжалигининг умумий фаолиятини оптималлаштиради;
- чорвани сақлашнинг замонавий ва гуманистик усулларини қўллайди;
- экологик тоза замонавий ишлаб чиқаришдаги бой тажрибаси билан Ўзбекистон бозорининг бошқа қатнашчиларини юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришларида рағбатлантирувчи куч бўлиб ҳизмат қилади.
Далалардан хабарлар
2019-2020 йиллар даври учун инвестициялар кўлами – $52 000 000
Ўзбекистон ерида 2019 йилдан буён 220 та бузоқ туғилди.
Қурилишларнинг 30%и бажарилди.
