«Jizzax organic»
Интеграциялашган замонавий тўлиқ циклли ишлаб чиқарувчи Jizzax organic компанияси илғор технологияларнинг энг яхши тажрибалари ва илмий билимларнинг фаол базасини ўзида мужассамлаштиради. Компания қуйидаги йўналишларни ривожлантирмоқда: жониворлар учун озуқа ишлаб чиқариш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, ўз селекцион-генетик марказига эга.
Ушбу омиллар компанияга энг зотдор жониворлар ва бозорда юқори сифатли маҳсулотларга эга бўлиш имконини беради. Jizzax organic компанияси фаолияти Ўзбекистон Республикаси аҳолисига экологик тоза маҳсулотлар етказиб бериш, ҳамда, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган.
МАҚСАДИМИЗ
Харидорларимизни ҳамёнбоп, сифатли ва фойдали гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш


АФЗАЛЛИКЛАР

Фаолиятимиз йўналишлари


ЎСИМЛИКШУНОСЛИК
хил экин
Жониворларнинг мувозанатлаштирилган рациони учун экиб ўстирилади
дона
Claas, Amazone, John Deere замонавий қишлоқ хўжалик техникалари
га
Жиззах вилоятидаги суғориладиган ер майдони
Афзалликларимиз
ГЎШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
йилига 1 700 тонна
экологик тоза озуқа билан етиштирилган молнинг сархил мармар гўшти
бош Black Angus ва Герефорд моллари
Европанинг етакчи чорва хўжаликларининг зотдор подаларидан
бош
мармар гўшт берувчи буқачаларни етиштириш ва боқиш имкони
Jizzax organic гўшт хўжалиги Ўзбекистон бозорида сифатли мармар гўшт етиштирувчи ва етказиб берувчи компания ҳисобланади. Чорва хўжалигида Абердин-ангус зотли буқачалар етиштирилади. Ушбу зот буқачалари АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Америка, Австралия ва яна қатор мамлакатларда етиштирилади. Абердин-ангус зотли мол гўшти ингичка пайли, майин, ўзига хос мармарликка эга.
Биз жониворларни очиқ майдонларда ўстирамиз, қуёш тиғи ва шамолдан асраймиз, тоза сув ва ўзимиз етиштирган экологик дон билан озуқалантирамиз. Ушбу омиллар жониворларни улар учун қулай шароитда ўстиришни таъминлаб беради.


Афзалликлари


СУТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
суткасига 30 литр
Жониворлар соғимининг белгиланган кўрсаткичи
бош Голштин ва Джерси зотли сигирлар
Европанинг етакчи чорва хўжаликларининг зотдор подаларидан
тонна
Йилига А2 тоифадаги сут ва сут маҳсулотлари етиштириш
Jizzax organic сут фермаси сут бериш самарадорлиги бўйича дунё тан олган Голштин зотли сигирларга эга. Селекцион танлаб олиш орқали А2 тоифали сут берадиган сигирларни аниқлаймиз, айнан шу тоифа сут лактозани қабул қилолмайдиган инсонларга истеъмол учун тавсия этилади.
Jizzax organic компанияси Голштин ва Джерси зотли сигир сутларидан ўзгача купаж яратади, бу эса маҳсулотга бетакрор таъм бағишлайди.
ҲАҚИҚИЙ А2 СИГИР СУТИ ТАРКИБИДА А1 БЕТА-КАЗЕИНИ БЎЛМАЙДИ
А1 бета-казеини инсон овқат ҳазм қилиш тизимига тушганда бетаказоморфин-7 ишлаб чиқаради, бу эса инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Турли тадқиқотлар натижаларига кўра, фақатгина А2 генотипли сигир сутини истеъмол қилувчи инсонлар овқат ҳазм қилиш ва газ йиғилиши муаммоларидан камроқ азият чекишар экан.
АФЗАЛЛИКЛАР

СЕЛЕКЦИОН-ГЕНЕТИК МАРКАЗ
Jizzax organic компаниясининг селекцион-генетик маркази Ўзбекистон Республикаси бозорига гўшт ва сут борасида юқори самарадорликка эга жониворларнинг йирик таъминотчиси ҳисобланади. Селекцион-генетик марказ иши Республикамизда ўз-ўзини гўшт ва сут берувчи чорва билан таъминлашни амалга ошириш, инбридинг ва генетик касалликлар тарқалишини қисқартириш имконини яратади.
Селекцион-генетик марказ чорвачиликда энг замонавий селекция ва репродукция технологияларини қўллаш учун етарли жиҳоз ва малакага эга. Масалан:


Селекцион-генетик марказ фаолияти қуйидаги имкониятларни яратади:
Бизнес жараёнлар бирлашувида синергия эффекти:
